"Бавария" дарвозабони Бундеслиганинг бошқа бир жамоасига кўчиб ўтиши мумкин

  • 28 март, 2019, 21:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Аугсбург" клуби "Бавария" дарвозабони Кристиан Фрюхтлга қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Бироқ, мюнхенликлар истеъдодли дарвозабонини фақатгина кейинчалик қайта сотиб олиш ҳуқуқи билан қўйиб юбориши мумкин холос. Бундан ташқари жамоа бош мураббийи Нико Ковач Фрюхтлни “Бавария”нинг асосий дарвозабони Мануэль Нойерга муносиб ўрибосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, 19 ёшли посбон жорий мавсум “Бавария”нинг ёшлар жамоаси сафида 23та ўйин ўтказди ва шуларнинг 12тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!