Ads

"Бавария" ярим ҳимоячиси Кингсли Коман автоаварияга учради. Бу ҳақда TZ.de хабар бермоқда.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси 23 декабрь куни Германияда содир бўлди. Унга кўра франциялик футболчи ўзининг 255 минг евролик McLaren 720s русумили суперкарида бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги тўсиққа бориб урилган. Натижада автомобилга жиддий зарар етган, аммо футболчининг ўзи соппа-соғ. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Команга жарима ҳам солинган.

Маълумот учун, Коман жорий мавсум “Бавария” сафида жами 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.