
"Бавария" футболчиси жамоани тарк этиши мумкин
"Бавария" ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Bild нашри тарқатган хабарга қараганда, 27 ёшли франциялик футболчининг хизматларига "Ювентус", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Вест Хэм" клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.
Немис гранди айни дамда коронавирусдан даволанаётган Толиссони 10 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Толиссо ўтган мавсум "Бавария" сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Комментарии