“Бавария” ҳам Почеттино учун курашга қўшилди

Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Дитмар Хаманн “Бавария” раҳбарияти “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттинонинг хизматларига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берди.

“Ҳамма Тухелни бош мураббий бўлиши ҳақида гапирмоқда, лекин мен бунга ишонмайман.

“Бавария” Почеттино билан алоқага чиққан, мен бу ҳақда биламан. У ҳам асосий даъвогарлардан бири”, - дейди Хаманн.

Эсатиб ўтамиз, 46 ёшли аргентиналик мутахассис учун шунингдек “Реал” ҳамда ПСЖ жамоалари ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда. Унинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)