"Бавария" илк кореялик футболчи билан шартнома имзолади

“Бавария” клуби илк марта Жанубий Кореялик футболчи билган шартнома имзолади. 17 ёшли Ён Ву Чон “Инчхон Юнайтед” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ён Ву Чоннинг немис клуби билан шартномаси 2022 йил 30 июнига қадар мўлжалланди. У “Бавария” сафига 2018 йил 1 январида келиб қўшилади.

Ён Ву Чон ҳужумкор ҳимоячи ҳисобланади. Ву Чон “Бавария”нинг 19 ёшгача бўлган жамоасида тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!