"Бавария" ишончини оқлаган футболчи Мюнхенда қолади

Мюнхеннинг "Бавария" клуби айни вақтда ижара асосида немис клуби таркибида тўп сураётган Иван Перишични трансфер ҳуқуқини тўлақонли сотиб олмоқчи.

FcInterNews нашри хабарига кўра, хорватиялик футболчининг жароҳатига қарамасдан клуб унинг хариди учун 20 миллион евро ажратишга тайёр.

Таъкидлланишича, футболчининг ўзи ҳам Бундеслига гранди сафида қолишга қарши эмас.

Жорий мавсумда Перишич "Бавария" либосида Бундеслига баҳсларида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!