"Бавария" истеъдодли футболчиси билан шартномани узайтирди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўзининг расмий сайтида германиялик вингер Серж Гнабри билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра 23 ёшли футболчи 2023 йилнинг ёзига қадар “Бавария”да қоладиган бўлди.

Маълумот учун, Гнабри “Бавария” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида мюнхенликлар сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!