Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Штутгарт" ҳимоячиси Бенжамен Паварнинг трансферини эълон қилди.

“Бавария” спорт директори Хасан Салихамижичнинг хабар беришича 22 ёшли фрнанцуз немис гранди билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади. Ушбу трансфер учун “Бавария” “Штутгарт”га 35 млн евро тўлаган.

Энди Павар жорий йилнинг 1 юлида мюнхенликлар сафига бориб қўшилади.

Маълумот учун, Павар “Штутгарт” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 76та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган. Франция терма жамоасида эса 18та ўйинда иштирок этиб, 1та гол урган.