Германия Бундеслигасининг 21-турида “Бавария” ўз майдонида “Арминия” клубини қабул қилди.

Мюнхендаги ўйин голларга бой ва қизиқарли кечди. Шу куни жамоалар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. “Бавария” сафида голларни Роберт Левандовски (48'), Корантен Толиссо (57') ва Альфонсо Дэвис (70') киритган бўлса, “Арминия”нинг голларига Мишел Влап (9'), Амос Пипер (37') ва Кристиан Губауэр (49') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар