"Бавария" мухлислари учун ноҳуш хабар
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Томас Мюллер Бундеслиганинг 9-турида бўлиб ўтган “Гамбург”га (1:0) қарши баҳсда жароҳат олди.
Таъкидлаш керакки, 28 ёшли германиялик футболчи ўйиннинг 2-бўлимида заҳирадан майдонга туширилган эди, бироқ, орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас сонида оғриқ ҳис қила бошлади ва майдонни тарк этди.
Ўйиндан сўнг ўтказилган тиббий текширувлар шуни кўрсатдики, Мюллернинг соғайиши учун камида 5-6 ҳафта талаб этилади.
Фикрлар