“Бавария” Обамеянг, Дембелеларни кашф этган скаутни чорламоқда
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси Дортмунднинг “Боруссия” клубу бош скаути Свен Мислинтатни ўз сафига чорламоқда.

Мюнхенликлар “Штутгарт” спорт директорлигига кетган Михаэль Решкнинг ўрнига айнан Мислинтатни олиб келишмоқчи.

“Бавария” президенти Ули Хенесс ҳам айнан Мислинтат номзодида тўҳталди.

 Маълумот учун ушбу мутахассис Роберт Левандовски, Пьер-Эмерик Обамеянг, Эмро Мор, Усмон Дембеле, Кристиан Пулишича сингари футболчиларни кашф этган ва уларни жамоага олиб келган.