"Бавария" ўзига португалиядан зўр футболчи топди

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби вингери Желсон Мартинш "Бавария"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Маълумотларга қараганда мюнхенликлар 23 ёшли португалиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уриниб қўришмоқчи. Қайд этиш лозимки, Мартиншга шунингдек "Боруссия"Д, "Челси", "Тоттенхэм" ва "Арсенал" каби клублар ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Мартинш жорий мавсум “Спортинг” сафида жами 50та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!