"Бавария" президенти 200 миллион евролик трансферга тайёргарлик кўрмоқда

"Бавария" президенти Ули Хёнесс тез орада 200 миллион евролик трансфер амалга оширилишини кутмоқда.
 
- Мен бир неча йил олдин трансфер нархларининг чўққисига етдик деган фикр айтгандим, - дейди Улои Хёнесс. - Ноҳақ эканман. Агар "Бавария" ёки "Боруссия" Хитойдан бирорта футболчи сотиб олса, камида 300 миллион хитойлик унинг ўйинларини интернет орқали кузатиш учун бир евродан сарфлаганда ҳам бир кунда 300 миллион евро нақд бўлади. Мен аминманки, яқинда 150-200 миллион евролик трансферлар ҳам бўлади.
 
Айни пайтда энг катта трансфер Поль Погбанинг "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтгани ҳисобланади. Инглизлар франциялик ярим ҳимоячи учун 105 миллион евро тўлаган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!