"Бавария" президенти: Биз мутлақо хотиржаммиз

Мюнхеннинг "Бавария" клуби президенти Ули Хёнесс жамоа бош мураббийи Нико Ковачни истеъфога чиқариш режаси йўқлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Биз Ковачни охиригача ҳимоя қиламиз. Биз мутлақо хотиржаммиз”, - дейди Хёнесс.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” кетма-кет 4та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа айни дамда 13 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!