"Бавария" президенти Боатенгнинг жамоада қолишини айтди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби президенти Ули Хёнесс ҳимоячи Жером Боатенгнинг жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.

“Боатенг? Агар эшитган бўлсангиз кеча Боатенгнинг “Бавария”да қолиши ҳақида гапирган эдим”, - дейди Хёнесс.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 29 ёшли германиялик футболчининг ПСЖга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!