Мюнхеннинг “Бавария” клуби президенти Ули Хенесс Дортмунднинг “Боруссия” клуби футболчиси Усмон Дембеленинг “қилиқлари”га баҳо бериб ўтди.

“Агар футболчи машғулотларга келмаса, у жавобгарликка тортилиши лозим. Футболчиларга авлиёлардек муносабатда бўлмаслик лозим.

Дортмунд клуби бу масалага жуда ақлли ва сокинлик билан жавоб қайтарди”, – деб айтиб ўтди футбол функционери.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” Усмон Дембеле машғулотларга сабабсиз келмагани учун уни жаримага тортган ва ўйин ва машғулотлардан четлаштирган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)