"Бавария" президенти янги мавсумни қишдан бошлашни таклиф қилмоқда

"Бавария" клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румминигге янги мавсумни декабрдан бошлаш таклифи билан чиқди.

"Жорий мавсумни якунлаб қўйишимиз керак. Бу клубларимизнинг "яшаб қолиши" ва иқтисодий ҳалокатларнинг олдини олиш билан боғлиқ. Шунинг учун мавсумни сентябргача бўлса-да давом эттириш, янги мавсумни эса декабрдан бошлаш керак, деб ҳисоблайман. Бу энг тўғри қарор бўлади", - дейди Румминигге.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Румминигге жамоа аъзоларининг маошлари ўзгаришсиз қолиши ҳақида маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!