"Бавария" ПСЖга кераксиз футболчини қўлга киритмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер “Бавария” жамоаси қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда “Bild” хабар бермоқда.

Дракслер Неймар ҳамда Килиан Мбаппеларнинг ПСЖга келганидан сўнг, етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва шу боис, қишда парижликлар сафини тарк этиши мумкин. Ўз навбатида, ПСЖ ҳам молиявий фэйр-плейга амал қилиш учун немис футболчисини сотишига тўғри келди.

Мюнхен клуби спорт директори Хасан Салихамиджич эса ушбу трансфер борасида берилган саволга ҳар бир юқори савиядаги немис футболчиси “Бавария”нинг қизиқишлари доирасида туриши борасида айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!