УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал дастлабки баҳси доирасида “Лацио” ўз майдонида “Бавария”ни қабул қилди.

Римдаги беллашувда немис гранди рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади ва 1:4 ҳисобида ғалаба қозонди. “Бавария”га ғалаба келтирган голларни Роберт Левандовский (9'), Жамал Мусиала (24'), Лерой Сане (42') ва Франческо Ачерби (47' автогол) киритди. “Лацио”нинг ягона жавоб голига Хоакин Корреа (49') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)