Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Марсель" вингери Флориан Товеннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда fichajes.com сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра немис гранди фаолиятини якунлаш арафасида турган етакчилари – Арьен Роббен ва Франк Рибериларнинг ўрнига айнан 25 ёшли франциялик футболчини муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Товен жорий мавсум “Марсель” сафида жами 8та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.