"Бавария" Роббенга муносиб ўринбосар топди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Фиорентина” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Федерико Бернардескига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Германиянинг амалдаги чемпионлари Бернардескини жамоанинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланган ва шартномаси якунига етаётган Арьен Роббенга ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Маълумот учун, 23 ёшли италиялик футболчининг “Фиорентина” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум жамоаси сафида жами 36та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 13та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!