
"Бавария" тарихий рекорд ўрнатди
"Бавария" УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган беллашувда "Севилья"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бош совринни қўлга киритди.
Бу Мюнхен клубининг қаторасига 23-ўйинда қозонган ғалабаси бўлди. ФИФА расмий сайтининг маълум қилишича, “Бавария” Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида ушбу натижани қайд этган илк жамоага айланди.
Флик жамоаси сўнгги бор 9 февраль куни “РБ Лейпциг”га (0:0) қарши ўйинда ғалаба қозона олмаган эди. “Бавария”нинг сўнгги мағлубияти 2019 йилнинг 7 декабрига тўғри келади. Ўшанда мюнхенликлар “Боруссия М”га (1:2) ҳисобида имкониятни бой берганди.
Comments