"Бавария" тез орада жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олади

"Штутгарт" ҳимоячиси Бенжамен Павар жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 22 ёшли франциялик футболчини сотиб олишга “Бавария” жиддий киришган. Мюнхенликлар яқин бир-икки куни ичида “Штутгарт”га бу борада расмий таклиф юборишади. Ушбу трансфер эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Барселона" Паварнинг агенти билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Павар ёзда Франция терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 ғолиблигини қўлга киритган эди. У жорий мавсум Бундеслигада жами 14та ўйинда иштиро этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!