Ads

Бундеслиганинг илк турида «Хоффенхайм»га (3:1) қарши баҳсда жароҳат олган «Бавария» ярим ҳимоячиси Кингсли Команнинг камида 3 ой майдонга туша олмаслиги маълум бўлди.

Ўз навбатида клуб президенти Ули Хёнесс узоқ муддатга сафдан чиққан французнинг ўрнига бошқа футболчи сотиб олинмаслигини айтди.

"Ҳеч нарса қилмоқчи эмасмиз. Биз 3 ойга янги футболчи таклиф қилмаймиз", - дейди Хёнесс.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мюнхенликлар жароҳат олган Коман ўрнига ПСЖдан Юлиан Дракслерни олиб келишлари мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Минбар

Барча блоглар