“Бавария” ва “Боруссия”Дортмунд “Милан” ҳимоячиси учун кураш бошлади

Италиянинг “Милан” клуби ҳимоячиси Рикардо Родригес яна Германия Бундеслигасига қайтиши мумкин.

Calciomercato тарқатган хабарга кўра 25 ёшли швейцариялик футболчига “Бавария” ва “Боруссия”Дортмунд клублари жиддий қизиқиб қолишган. Таъкидлаш керакки, Родригес учун Германия чемпионати бегона эмас. Боиси, у “Милан”га келишидан аввал олти мавсум “Вольфсбург” сафида тўп сурган.

Аммо, “россонерилар” ҳам Родригесни қўйиб юборишмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!