"Бавария" Вагнернинг трансфери борасида музокараларни бошлади

“Хоффенхайм” клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жамоа ҳужумчиси Сандро Вагнернинг қишда “Бавария”га ўтиш истагида эканлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

“Биз “Бавария”нинг Сандрога қизиқиш билдираётганлиги ҳақида аллақачон билганмиз. Қолаверса, Вагнернинг ўзи ҳам ушбу трансферга ҳохиш билдирмоқда. Мен ушбу масалада у билан гаплашдим. Сандронинг оиласи Мюнхенда яшаши эса барчага маълум.

Футболчи менга тегишли эмас. У клубники. Унинг жамоа билан яна бир неча йиллик шартномаси бор. Бу вазиятда трансфернинг нархи ҳаммасини ҳал қилади”, - дейди Нагельсманн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!