“Бавария” Верраттини сотиб олади, фақат...

Франциянинг амалдаги чемпиони ПСЖ клуби етакчиларидан бири Марко Верратти Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси қизиқиш доирасига кириб қолгани ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик. 

Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича мюнхенликлар бош мураббийи Карло Анчелоттининг шахсан ўзи ҳамюртини жамоасида кўришни истамоқда. Фақат, бу трансфер ёзда амалга оширилиши мумкин.

Маълумот учун, Верраттининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Марко ушбу мавсум Франция чемпионатида 14та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.