“Бавария” Хаби Алонсо билан бир йилга шартномани узайтиради

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо билан шартномани узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар бермоқда.

Немис гранди 35 ёшли испаниялик футболчисининг шартномасини яна бир йилга узайтирмоқчи. Айтиш керакки, томонларнинг амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, Хаби Алонсо “Бавария” сафига 2014 йилда Мадриднинг “Реал” клубидан келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!