"Бавария" Хуммельсни қанчага сотмоқчи?

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўз ҳимоячиси Матс Хуммельсни сотишни режалаштирмоқда.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда немис гранди 30 ёшли германиялик футболчининг трансферини 35 млн еврога баҳоламоқда. Унга эса асосий даъвогар Лондоннинг “Челси” клуби ҳисобланади.

Маълумот учун, Хуммельс “Бавария” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 15та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!