Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби яна эътиборини "Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Антуан Гризманнга қарата бошлади. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра немис гранди франциялик футбол юдузини мавсум якунлангач ўз сафига қўшиб олишга уруниб кўрмоқчи. Улар Гризманга ёзда жамоани тарк этадиган Арьен Роббенга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Бироқ, “Бавария”нинг ушбу трансферни амалга ошириши бироз қийин кечиши мумкин. Боиси, Гризманнинг “матрасчилар” билан имзолаган шартномасига кўра унинг товон пули 200 млн еврони ташкил этади. Унинг ҳозирги йиллик маоши эса 20 млн евро ҳисобланади.

Маълумот учун, 27 ёшли Гризманн “Атлетико” сафига 2014 йил “Реал Сосьедад”дан 30 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.