"Бавария" янги сотиб олган футболчисини ижарага бериб юборди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Серж Гнабри янги мавсумни “Хоффенхайм” жамоасида бошлайдиган бўлди. Бу ҳақда немис гранди матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотга кўра 22 ёшли футболчи янги жамоасида ижара асосида тўп суради.

“Бу Гнабрининг хоҳиши бўлди. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ижарага кетишга рози бўлди. Аммо, яна бир мавсумдан сўнг Серж яна “Бавария”га қайтади”, - дейди мюнхенликлар бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге.

Эслатиб ўтамиз, Серж Гнабри “Бавария” сафига шу йилнинг 1 июль куни “Вердер”дан келиб қўшилган ва мюнхенликлар билан уч йиллик шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!