"Бавария" ёзда Франция чемпионати юлдузларини сотиб олмоқчи

Мюнхеннинг "Бавария" клуби  ёзги трансферлар даврида ўз сафини Франция чемпионати юлдузлари билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди "Марсел"дан Флориан Товен, "Лион"дан Набил Фекир ҳамда "Лилл"дан Николя Пепе каби ярим ҳимоячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бунинг учун эса ушбу футболчиларнинг трансферига 140 млн евро маблағ сарфлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум якунида Хамес Родригес, Арьен Роббен ва Франк Рибериларнинг “Бавария” билан шартномаси ўз якунига етади. Улар катта эҳтимол билан фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!