"Бавария" ёзда Ла Лигадан футболчи олади

Испаниянинг "Лас-Пальмас" клуби ярим ҳимоячиси Роке Меса фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Аниқроғи, 27 ёшли футболчини Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки Месанинг хизматларига шунингдек "Атлетико", "Севилья" ва "Тоттенхэм" жамоалари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.


Маълумот учун, Роке Меса жорий мавсум 25та учрашувда иштирок этган ва 1та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг "Лас-Пальмас" билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!