"Бавария"да Хайнкес ўрнини Йоахим Лёв эгаллаши мумкин

Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ футболчиси Лотар Маттеус жамоада Юпп Хайнкес ўрнини эгаллай оладиган мутахассис кимлигини маълум қилди. Унинг фикрича, бунга Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв лойиқ экан.

2018 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Лёв “Бавария” учун ажойиб қарор қабул қилган бўларди. Тўғри у бунга қарор қилади деб ўйлаймайман. Аммо Хайнкес кетадиган бўлса, “Бавария” мураббийлигига Лёв номзоди энг яхши вариант бўларди. Лёв бир неча йилдан бери “Бавария” футболчилари билан бирга муваффиқиятли ишлаб келмоқда. Лёв жуда кўп натижаларга эришди ва ҳурматга лойиқдир, – дейди Маттеус Sky Germany нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Лёвнинг Немис футбол уюшмаси билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!