
"Бавария"даги муаммолар ҳақида жамоа вакили куюниб гапирди
«Бавария» ҳимоячиси Матс Ҳуммельс жамоанинг ўйини ҳақида ўз фикрларини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жамоанинг савияси топ-клубларникидан паст даражада. Бундан ташқари, футболчиларнинг муносабатларида муаммолар мавжуд.
«Бавария» футболчилари эътиборини бир жойга жамлаб, баъзи нарсаларни яхшироқ бажаришлари шарт. Ҳамма нарса ёмон деб айтолмайман, бироқ Европанинг топ-клублари савиясидан пастга тушиб кетдик. Футболчилар кичик гуруҳларга бўлиниб кетган. Улар ўзаро яхши муносабатларни ҳам тиклаб олиши керак», – деб Ҳуммельс сўзларини келтирмоқда Sport1 нашри.
Фикрлар