Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби Бундеслиганинг 24-туридан ўрин олган "Боруссия" Мюнхенгладбахга қарши ўйиндан олдин жиддий йўқотишларга учради.

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра бўлажак муҳим учрашувда Мануэль Нойер, Давид Алаба, Леон Горетцка ва Франк Рибериларнинг иштирок этиши катта сўроқ остида қолмоқда.

Нойер шамоллаган, Алаба мушакларидан жароҳатланган, Горетцканинг тўпиғи оғрияпти, Риберида эса ошқозони билан боғлиқ муаммо пайдо бўлган.

Эслатиб ўтамиз, "Боруссия М" - "Бавария" учрашуви 2 март куни Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади. Таъкидлаш керакки, ушбу жамоалар айни дамда мусобақа жадвалида 2- ва 3-ўринларда ёнма-ён келишмоқда.