"Бавария"нинг қишки трансферлардаги илк хариди ким бўлади?

"Бавария" клубининг яқинлашиб келаётган қишки трансферлардаги дастлабки хариди ким бўлиши маъдум бўлди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар биринчи бўлиб "Даллас" ҳимоячиси Крис Ричардснинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишмоқчи. Бунинг учун эса улар АҚШ клубига 1,1 млн евро тўлашади.

Айтиш лозимки, 18 ёшли футболчи мавсумни ижара асосида “Бавария”нинг иккинчи жамоасида ўтказмоқда. У бу мавсум ҳозирча ўринбосарлар таркибида жами 19та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!