Бахтиёр Ашурматов: "Нефтчи" аллақачон ўз ўйинини топиб олган

"Бугун чемпионатимиздаги энг муҳим учрашувлардан бирини ўтказдик. Лекин рақиб – “Нефтчи” жамоаси биздан кўра ғалабага чанқоқроқ эканини намойиш эта олди.

Фарғоналиклар ҳақли равишда ғалабага эришишди. Ўйиндан аввал йигитларга таъкидлаб ўтгандим, “Нефтчи” аллақачон ўз ўйинини топиб улгурди ва эндиги ўйинларда ушбу жамоани осонликча мағлуб этиш имконсиз. Шогирдларимни ўйинга яхши тайёрлантиришга ҳаракат қилдим. Лекин бугун омад бизга кулиб боқмади. Энди эътиборимизни хатолар устида ишлаб, келаси ўйинларга қаратамиз", - деб Ашурматовнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!