Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати ўйинида ишлади

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов Багам оролларида давом этаётган пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати ўйинида ишлади.

Бахтиёр Намозов Бразилия ва Таити ўртасидаги ўйинда вақт назоратчиси вазифасини бажарди. Мазкур ўйинда бразилияликлар 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Пляж футболида вақт назоратчиси ўйин бошланиши, ўйиндаги тўхталишлар, жарима зарбалари вақтида вақтни назорат қилиб туради.

Маълумот учун, пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати 27 апрель куни старт олди ва унда 16 мамлакат терма жамоаси иштирок этмоқда. Мусобақа 7 май кунига қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!