Бугун Германия Бундеслигасининг 27-турида “Боруссия” Мюнхенгладбах ўз майдонида Леверкузеннинг “Байер” клубини қабул қилди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган учрашув 1:3 ҳисобида “доришунослар”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, “Байер” ўз ҳисобидаги очколарни 53 тага етказиб, “Боруссия” эгаллаб турган 3-поғонага кўтарилиб олди. Мюнхенгладбах клуби эса 4-ўринга тушиб кетди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)