Беҳруз Европа вакилини тиз чўктирди

  • 21 ноябрь, 2016, 20:50
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги 20-жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Беҳруз Раҳмонов навбатдаги ғалабасини нишонлади. 

Вазни 64 килограмм бўлган боксчилар мусобақасида қатнашаётган ҳамюртимиз дастлабки учрашувда озарбайжонлик Бахтиёр Газибоевни мағлубиятга учратган Беҳруз навбатдаги жангда молдовалик Егор Беженару билан беллашди. 

Ушбу баҳс тўлиқ ўзбек боксчиси устунлигида ўтди ва ҳамюртимиз 5:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. 

Беҳруз Раҳмонов кейинги жангини Доминикан Республикаси вакили Рохан Поланко Эмилианога қарши ўтказади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!