Бекхэм фаолиятидаги 500-голни урган Ибрагимовични табриклади
Ads

Англиялик футбол афсонаси Дэвид Бекхэм "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимовични фаолиятидаги 500-голни киритгани билан табриклади.

“Златан, сени табрикламоқчиман. 500та гол...Қандай фаолият, қандай футболчи, қандай муваффақият! Сен билан ва сенга қарши ўйнаш жудаям ёқимли эди. Сен билан дўст бўлиш қандай яхши. 500та гол! Ҳа, сен анча қаридинг! Агар жиддий айтадиган бўлсам, сени табриклайман. Сен жуда ҳам уятчангсан ва бу одатинг устида ишлашинг керак. Табриклайман, дўстим! Сен ажойибсан!”, - дейди Бекхэм.

Эслатиб ўтамиз, Бекхэм ва Ибрагимович ўз вақтида ПСЖ сафида бирга тўп суришган.