Бекхэм МЛСда ўзига шахсий жамоа шакллантирмоқчи

Англия терма жамоаси собиқ сардори Дэвид Бекхэм шахсий жамоа шакллантирмоқчи.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра бу келаётган янги ҳафтада содир бўлиши мумкин. Бу жамоа МЛС йўлланмасини қўлга киритган “Майами” клуби замирида ташкил этилиши айтилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Бекхэм ўзига жамоа тузиш борасида 4 йил меҳнат қилди. Ва ниҳоят чемпионат раҳбарияти унинг лойихасини маъқуллади ва яқин ойлар ичида унга руҳсат беришларини айтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!