Бекхэм ўз жамоасига яна бир юлдуз футболчини таклиф қилмоқчи
Ads

Англиялик машҳур футбол юлдузи Дэвид Бекхэм ўзининг "Интер Майами" клубига истеъдодли футболчиларни жалб этиш ишларини давом эттирмоқда.

Sportsmole нашри тарқатган хабарга кўра Бекхэм бу борада "Арсенал" хавбеки Месут Ўзилнинг хизматларига қизиқиш билдира бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бекхэм ўз жамоасига Роналду ва Мессини ҳам таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, "Интер Майами" клуби 2020 йилдан бошлаб МЛСда дебют қилади.