Бекхэм "Реал"дан кетган Зидан ҳақида нималар деди?

Англия футболи афсонаси Девид Бекхэм собиқ жамоадоши Зинедин Зиданнинг “Реал”дан кетиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“У майдонда ҳам унинг ташқарисида ҳам ҳақиқий босс. Зидан нафақат футболчи ёки мураббий сифатида, балки, инсон сифатида ҳам ажойиб”, - деб ёзади Бекхэм ўзининг инстаграмдаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли франциялик мутахассис бундан бир неча кун олдин "қироллик клуби"дан кетгани ҳақида эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!