Беларуслик гўзалга ким рақиб бўлди?

АҚШнинг Нью-Хейвен шаҳрида ўтаётган "Connecticut Open" турнирининг чорак финал баҳслари якунланди.

Соврин жамғармаси 799,000 АҚШ доллар бўлган мусобақанинг мазкур босқичида беларуслик Арина Соболенко швецариялик Белинда Бенчични 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Германиялик Юлия Гёргес эса россиялик Екатерина Макарова устидан 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучди ва ярим финалга йўл олди.

Энди финал йўлланмаси учун Юлия ва Арина ўзаро рақобатлашади.