Бельгия терма жамоаси ЖЧ-2018 олдидан жиддий йўқотишга учраши мумкин
Ads

“Манчестер Сити” клуби ҳамда Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Венсан Компанининг ЖЧ-2018 ўйинларида иштирок этиши сўроқ остида қолди.

ESPN тарқатган хабарга қараганда 32 ёшли футболчи кеча Португалияга қарши баҳсда жароҳат олган ва 55-дақиқада майдонни тарк этган. Энди футболчининг жароҳати қай даражада эканлиги ва унинг қачон сафга қайтиши ҳақида яқин икки кун ичида ўтказиладиган тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси эртага ЖЧ-2018 учун якуний қайдномасини эълон қилиши керак.