Бельгиянинг энг номдор жамоаси профессионал клуб мақомини йўқотмоқда

Бельгиянинг бир қатор жамоалари нуфузи тушиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Les Sports+ нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, "Мускрон", "Остенде", "Локерен", "Руселар", "Эксельсиор", "Ломмели" ва "Стандард" клубларига турли сабабларга кўра, Pro лицензияси берилмаган. Масалан, “Стандард” клуби футболчиларга белгиланган бонусларни ўз вақтида тўламагани ва уй стадионининг шубҳали сотилиши билан боғлиқ вазиятлар туфайли керакли лицензияга эга бўлолмаган.

Таъкидлаш керакки, “Стандард” Бельгиянинг энг номдор клубларидан бири ҳисобланади. У 10 карра мамлакат чемпиони ва 6 карра мамлакат кубоги соҳиби ҳисобланади. Ушбу жамоа жорий мавсумни 5-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!