Белинда Бенчич Дубайдан қуруқ қайтмади
Ads

Швейцариялик Белинда Бенчич ва чехиялик Петра Квитова Дубай шаҳрида ўтаётган мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида ўзаро рақобатлашди.

Белинда мазкур учрашувда Петра устидан уч сетда, – 6:3, 1:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва бош совринни қўлга киритди.

"Dubai Duty Free Tennis Championships"даги ғалаба Бенчич учун 900 рейтинг очкоси ва 520,615 АҚШ доллари пул мукофотини келтирди.