Бен-Арфа яна
Ads

Франциянинг “Ницца” клуби яна бир йилдан сўнг эркин агентга айланадиган  ярим ҳимоячи Хотам Бен-Арфанинг трансфери бўйича ПСЖ билан музокаралар олиб бормоқда.

Ўз навбатида парижликлар ҳам 30 ёшли футболчини ўзида сақлаб туриш ниятида эмас ва уни ҳозироқ сотиб юборишга тайёр. Таъкидлаш лозимки, Бен-Арфа фаолияти давомида “Ньюкасл”, “Марсель” ва “Лион” каби жамоаларда тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, Бен-Арфа бундан роппа-роса бир йил муқаддам айнан “Ницца” клубидан 10 млн евро эвазига ПСЖ сафига келиб қўшилган эди.